1

​Бразилиялик йигит пластик жарроҳлик ёрдамида миллатини ўзгартириб, корейсга айланди (Фото)

ДУНЁ 26.04.2017, 14:21
Теглар: Фото, Эркак, Жарроҳлик
​Бразилиялик йигит пластик жарроҳлик ёрдамида миллатини ўзгартириб, корейсга айланди (Фото)

Ҳар доим инсон ўзлигини йўқотмаслиги лозимлиги таъкидланса-да, баъзи бир одамлар кимларгадир ўхшашга, бировнинг қиёфасига киришга ҳаракат қилади, деб хабар берди Obaldenno.com нашри.

Миллион долларлаб даромад келтирувчи пластик жарроҳлик саноати ҳам айнан шу мақсад учун хизмат қилади. Брзилиялик йигит узоқ ўйлангандан кейин миллатини ўзгартириб, корейсга айланишга қарор қилди. Сўнгги 8-10 йил давомида Жанубий Корея ўзининг маданияти, туристик салоҳияти, сентиментал киносериаллари билан ёшларни ўзига жалб этди ва уларни “корейс” миллатининг мухлисига айлантириб қўйди. Кимгадир ёки нимагадир меҳр қўйишнинг ёмон томони йўқ, аммо ҳамма нарсада ҳам меъёр бўлиши лозим. Бразилиялик талаба йигит 3 минг доллар эвазига 10 маротаба пластик жарроҳлик операциясини бошдан кечириб, мовий кўзли, малласоч йигитдан, мода журналлари муқовасида сурати чоп этиладиган корейс йигитга айланди, қўйди. У ўзини корейс поп юлдузи шарафига Xiahn, деб атади. 2014 йилда илк маротаба ўтказилган жарроҳлик операциясидан бери Xiahn таниб бўлмас даражада ўзгарди. У ҳозирги кунда турли фотосессияларда иштирок этмоқда. “Қилган ишимдан сира ҳам афсусланмайман, аммо бошқа пластик жарроҳлик операцияси ўтказиш ниятим йўқ”, -деди бразилиялик “корейс” йигит журналистларга берган интервьюсида.






Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1