АсосийDunyo

​Мисрда сайёҳлар учун электрон виза жорий этилди

'​Мисрда сайёҳлар учун электрон виза жорий этилди'ning rasmi

Миср ҳукумати чет эллик сайёҳлар учун электрон визани жорий этди, деб хабар берди Mir24.tv нашри.

Мазкур ҳужжат 1 июндан кучга киради. Сайёҳлар виза олиш учун электрон шаклни тўлдиришади. Шундан кейин ҳукумат томонидан тасдиқланган мамлакатга кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг нусхаси электрон почта орқали жўнатилади.

Миср туризм вазири Муҳаммад Яҳё Рашиднинг сўзларига қараганда, янги қонун-қоидалар сайёҳларга дунёнинг бошқа бир нуқтасидан туриб, электрон виза олиш имкониятини яратади. Электрон визалар Миср аэропортидаги назоратдан ўтиш жараёнини ҳам енгиллаштиради, шу билан бирга мамлакатга сайёҳатга келувчиларнинг кўпайишига ҳам сабаб бўлади. Бу йил сайёҳатчиларнинг сони 10 миллионга яқин бўлиши кўзда тутилди. “Электрон визаларнинг жорий эитилиши хавфсизлик кучларининг ишларини осонлаштириади”, деб таъкидлади Муҳаммад Яҳё Рашид.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар