АсосийDunyo

​ИШИД ва “Ал-Қоида” ҳамкорлик қилишни ният қилди

'​ИШИД ва “Ал-Қоида” ҳамкорлик қилишни ният қилди'ning rasmi

ИШИД ва “Ал-Қоида” террорчилик ташкилотлари ҳамкорликни йўлга қўйиб, иттифоқ тузишга ҳаракат қилмоқда, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Бу ҳақда Жамоавий хавфсизлик ҳақидаги Келишув ташкилотининг бош котиби вазифасини бажарувчи Валерий Семериков маълумот берди.

“Агар террорчилик ташкилотлари бирлашадиган бўлса, дунёда терроризм хавфи баттар авж олади. Сурия ва Ироқда ҳеч нарсага эриша олмаган жангарилар Афғонистон ҳудудига интилиб, уни терроризм майдонига айлантиришга ҳаракат қилмоқда. Агар бу иш амалга ошадиган бўлса, Афғонистонда вазият баттар оғирлашади”, деб таъкидлади Семериков.

Жамоавий хавфсизлик ҳақидаги Келишув ташкилоти Арманистон, Белорусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон давлатларини ўз ичига олади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар