Кеча Франциянинг шарқида жойлашган Гренобль шаҳридаги “Макдоналдс” тармоғидаги ресторанлардан бири портлади, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
Маҳаллий матбуот берган маълумотга кўра, воқеа Эгль туманида жойлашган ресторанда рўй берди. Тахминларга кўра, портлаш эпимаркази ресторан ҳожатхонаси бўлди. Портлаш оқибатида чиққан ёнғин тезда ўчирилди. Қурбон бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Ҳодиса юз берган жойда полиция ва қутқарувчиларнинг бир неча бригадаси етиб келди. “Макдоналдс” ресторани жойлашган кўча ёпилиб, полициячилар томонидан ўраб олинди. Портлаш онгли равишда амалга оширилгани аниқланди.