Американинг Сан-Диего шаҳридаги уйлардан бирида бассейн атрофида туғилган кунни нишонлаётган одамларга қарата номаълум шахс ўқ узди, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.
Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, етти киши турли даражада тан жароҳати олди. Сан-Диего шаҳар полиция бошлиғи шелли Зиммерманнинг хабар беришича, туманда отишма бўлаётгани ҳақида маҳаллий вақт билан кечки соат 6 да хабар берилган. Воқеа жойига етиб келган полиция офицерлари одамларга қарата ўқ узаётган одамни кўрган. Жиноятчи полициячиларни ҳам нишонга олгач, улар қуролланган шахсни отиб ўлдиришди. Ҳозирча номаълум эркакнинг нима учун одамларга қарата ўқ узгани номаълум. Гувоҳларнинг айтишича, қуролланган жиноятчи маст ҳолатда бўлган, у ўқ узаётганда ҳам спиртли ичимлик ичишда давом этган. Полициячиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли жиноятчининг шахси аниқланди, у 1967 йилда туғилган Питер Селис эканлиги маълум бўлди. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.
Witness took pic of shooting scene. Says this is the shooter police took out. Courtesy: Sunil Kuma. @CBS8 pic.twitter.com/FyXDfNHExj
— Dominic Garcia (@DomCBS8) 1 мая 2017 г.