АҚШ ФҚБ ходимаси, таржимон вазифасида ишлаган Даниэла Грин 2014 йилда Сурияга бориб, “Ислом давлати” халқаро террорчилик ташкилоти жангариси Денис Куспертга турмушга чиққан, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Даниэла Грин Куспертни АҚШ ҳукумати қидираётганлигидан огоҳлантирган. У турмуш қургандан бир неча ҳафта ўтгач, қилган хатосини тушуниб, уйига қайтиб келган. Аёл ватанига қайтгач, тергов билан ҳамкорлик қилишга розилик билдириб, ўз айбини, ёлғон кўрсатма берганини тан олди. Оқибатда унга икки йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Даниэла 2016 йилнинг ёзида озодликка чиқди.
Германиялик собиқ рэпер Денис Кусперт террорчилар гуруҳидаги энг обрўли жангарилардан бири ҳисобланади. У террорчиликни ташвиқот қилган, ҳаттоки танасидан жудо қилинган инсон бошини кўтариб, видеороликда суратга тушган. Нашр Америка ҳукумати Даниэла Гринга нисбатан жуда енгил жазо берганидан ҳайратга тушганини билдирди.