Россиянинг Новосибирск шаҳар муниципиал авария-қутқарув хизмати ходимлари мазкур шаҳарда яшовчи аёлнинг уйига кириб олган заҳарли илонни тутди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Ишдан қайтган аёл квартирасида ўрмалаб юрган илонни кўриб, қутқарув хизматига қўнғироқ қилди. Ҳимоя воситалари билан қуролланган қутқарувчилар судраланувчини пакетга солиб, ҳайвонот боғига олиб кетишди. Новосибирск шаҳар ҳайвонот боғи ходимларининг сўзларига қараганда, илон заҳарлига ўхшаган. Бу нарса илоннинг қайси турга мансублиги аниқлангандан кейин маълум бўлади. Илоннинг қандай қилиб квартирага кириб қолгани сирлигича қолди.