АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Оқ уйдаги учрашувга Марлон Бандо лақабли қуёни билан ташриф буюрди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Сиёсатчи Оқ уйда ҳарбий хизматчиларнинг оиласи билан ўтказилган учрашувга, рафиқаси Карен ва қуёни билан бирга ташриф буюрди.
Қуённинг Instagram ижтимоий тармоғида шахсий аккаунти бор. У ерга Марлон Бандонинг Пенслар хонадонидаги ҳаёти акс этган фотосуратлари ва видеороликлар жойлаштирилган.
“Марлон жуда машҳур йигитчадир, чунки у иккинчи рақамли Бортда саёҳат қилган илк қуёндир”, деди АҚШ вице-президенти. Пенс қизи мактабда суратга олган фильмда бош ролни ижро этган қуён уларнинг оила аъзосига айланганини гапириб берди.