1

​Парламент биносида фарзандини эмизган аёл тарихга кирди

ДУНЁ 10.05.2017, 16:48
Теглар: Фарзанд, Она ва бола, ​Парламент
​Парламент биносида фарзандини эмизган аёл тарихга кирди

Сенатор Лариса Уотерс фарзандини парламент биносида эмизган илк сиёсатчи аёл бўлди.

Яшиллар партияси аъзоси ўзининг икки ойлик чақалоғи Алия Жойни Австралия парламенти биносида овоз бериш чоғида эмизди.

Австралия парламенти биносида аёлларнинг фарзандини эмизишига ўтган йили рухсат берганди, аммо Уотерсга қадар ҳеч бир сиёсатчи бу ҳуқуқидан фойдаланмаган.

Бунгача болаларнинг мажлислар залида бўлиши қатъиян тақиқланган, эмизикли боласи бор аёллар ишончли вакиллари орқали овоз беришган.

Эмизишга рухсат 2015 йилдаги жанжалдан сўнг берилган. Ўшанда вазир Кейли О'Дваерга парламентдаги ишини узлуксиз бажариши учун сутини соғиб болага бериш айтилган.

“Бизга парламентда кўпроқ ота-оналар керак. Шу сабаб оилалар учун қулай бўлган жойлар зарур”, - деб ёзади Уотерс “Фейсбук” саҳифасида.

Болани эмизиш дунёнинг аксарият парламентларида жуда нозик масала саналади. 2016 йилда испаниялик депутат фарзандини парламент биносида эмизгани учун жуда кўп шов-шувларга сабаб бўлганди.

Британиялик депутатлар бир неча бор ана шу тақиқни олиб ташлашга чақиришган.

Шарҳлар

Афғонистон собиқ парламент аъзоларига вақтинча яшаш учун Грециядан жой берилди

23.09.2021, 10:57

Афғонистоннинг собиқ парламент аъзоларига вақтинчалик яшаш учун Грециядан жой берилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлигига таяниб ЎзА хабар бермоқда.Унга кўра, аёллар Нью-Йоркда жойлашган нодавлат...
"Ўзбекистоннинг дунёга сўзлаб берадиган ўз ҳикояси бор" – Парламентлараро иттифоқ Бош котиби

24.06.2021, 07:20

Куни кеча Бухоро шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик халқаро форуми ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Форумда маҳаллий вакиллар билан бир қаторда халқаро экспертлар...
Бухорода Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик халқаро форуми ўз ишини бошлади

23.06.2021, 09:52

Айни дамда Бухоро шаҳрида 23-24 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик халқаро форуми ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Дарак.уз мухбири...
Парламент аъзолари Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

09.05.2021, 16:29

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари  9 май куни пойтахтимиздаги Хотира майдонига ташриф буюриб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.Тинчлик учун, авлодлар келажаги учун...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1