Россияда хизмат кўрсатган артист Кристина Орбакайте ва телебошловчилар Андрей Малахов ҳамда Алла Михеевалар Тошкентда бўлишди.
Россиялик таниқли шахслар модага оид янги журнал тақдимотида иштирок этишди.
“Кечки Тошкент! Ҳаво иссиқ. Плюс 30...Янги журнал фаолиятини йўлга қўймоқдамиз”,—деб ёзди Андрей Малахов ўзининг Instagram`даги саҳифасида.
Телебошловчи ва актриса Алла Михеева ҳам ўз навбатида ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Тошкент ҳақида таассуротлари билан бўлишди.
“Нима истасангиз шуни қилинг, лекин ҳаммасини уйимга олиб кетаман. Тошкент, раҳмат! Бир қарашдаёқ севги! Илиқ ва меҳмондўст қабул!”,—деб ёзади актриса.
Кристина Орбакайте эса Тошкент халқаро аэропортида шпагатга ўтиришга уринди. Мазкур ҳолат акс этган сурат унинг Instragram`даги саҳифасидан жой олди.