АсосийDunyo

​Ит ерга тириклай кўмилган чақалоқни қутқарди

'​Ит ерга тириклай кўмилган чақалоқни қутқарди'ning rasmi

Хитойда ит ерга тириклай кўмилган чақалоқни қутқарди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Воқеа Хитойнинг Чунцин шаҳрида рўй берди. Ит эгасининг маълумот беришича, унинг ити безовталаниб, ўт-ўланлар орасини кавлай бошлаган. Ити кавлаган ўрага назар ташлаган эгаси у ерда оқ матога ўралган ва йиғлаётган чақалоқ ётганлигига кўзи тушган. Чамаси ит уни ҳидидан топган. Чақалоқ касалхонага ётқизилди. Шифокорларнинг маълумот беришича, чақалоқнинг оғзига тупроқ тўлиб қолган, юрак уриши сустлашиб, тана ҳарорати тушиб кетган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли чақалоқ ўзини айни пайтда яхши ҳис қилмоқда. Текширув жараёнида чақалоқ бундан бир ой илгари дунёга келгани аниқланди. Полициячиларнинг тахминига кўра, чақалоқни ота-онаси уни оламдан ўтган деб ўйлаб, дафн этган. Ҳозирча боланинг ота-онасини топишнинг иложи бўлмади.

Бошқа янгиликлар