Гаитида кучли ёмғирлар ёғиши натижасида вужудга келган сув тошқини оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 19 киши бедарак йўқолди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Нашрнинг хабар беришича, малакатнинг жанубидаги Гранд-Анс департаментининг қирғоқбўйида жойлашган икки шаҳрида 19 нафар денгизчи бедарак йўқолди. Мазкур ҳудудда яшовчи 322 нафар одам вақтинча жойлашиш марказларига кўчирилди, 20 нафар одам эса табиий офат туфайли уйларини ташлаб кетди. Табиий офат Гаити инфратузилмасига ҳам жиддий таъсир қилди.
Мамлакат ўтган йилги Мэтью довули талафотидан ҳали ўзига келолмаганди. Мазкур довул 573 кишининг ҳаётига зомин бўлиб, табиий офат етказган иқтисодий зарар 1,89 миллиард долларни ташкил этган эди.