​Лола ва Рашид Ҳолиқов ижросидаги “Ҳаёт давом этар” саундтрек видеоси тақдим этилди

ШОУ-БИЗНЕС 22.05.2017, 11:15
Теглар: Видео, Лола Йўлдошева
​Лола ва Рашид Ҳолиқов ижросидаги “Ҳаёт давом этар” саундтрек видеоси тақдим этилди

“Ҳаёт давом этар” номли саундтрек “Яна маҳаллада дув-дув гап” фильми учун махсус куйланган бўлиб, куни кеча мазкур видеонинг премьераси бўлиб ўтди.

“Dono Productions” кинокомпанияси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, саундтрек сўзлари Шоира Ғиёсовага, мусиқаси Шуҳрат Зокировга тегишли.

Узоқ кутилган фильм премьерасига ҳам оз фурсатлар қолмоқда. Шуҳрат Аббосов режиссёрлигида 6 ой суратга олинган мазкур фильм сценарийси 5 йил давомида ёзилган.

Кинокартина постановкачи режиссёрлари Шуҳрат ва Нозим Аббосовлар.

Кинофильм Фарғона вилояти (Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Риштон, Ўзбекистон туманлари) ва Тошкент шаҳрида тасвирга олинган бўлиб, унда 100 га яқин персонаж қатнашган.

Айни дамда кинокомпания яна бир йирик лойиҳага қўл урган. Ишчи номи “Мафтунингман-2” бўлган янги фильм режиссёр Абдувоҳид Ғаниев томонидан суратга олинмоқда. Мазкур фильмнинг ўзига хос томони унда деярли машҳурлар иштирок этмайди.

Қуйида “Ҳаёт давом этар” саундтрек видеосини томоша қилишингиз мумкин.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1