Голливуд актёри ва Американинг Калифорния штати собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер “Терминатор” фильмининг олтинчи қисмида суратга тушишни режалаштирганлигини маълум қилди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Шварценеггер режиссёр Жеймс Кэмерон билан учрашиб, блокбастернинг навбатдаги қисмини муҳокама қилгани ҳақида хабар қилди.
“ У қайтди, яна олға интилмоқда. Кэмероннинг фильмни давом эттириш ҳақида бир қанча ажойиб ғоялари бор. Мен фильмда иштирок этаман”, деди яқинда 70 ёшга тўладиган Шварценеггер.
Шварценеггер бодибилдинг бўйича бир қанча мукофотлар совриндоридир. Актёр 1968 йилда, 21 ёшида Австриядан АҚШга кўчиб ўтган. 1960 йилдан бери фильмларда суратга тушиб келади. У 1980 йилда спорт карьерасини тугатган. 2003 йилнинг ноябридан 2011 йилнинг январига қадар Калифорния штати губернатори лавозимида хизмат қилди. “Терминатор” фантастик трилогиясида инсон қиёфасидаги темиртан образини яратган. Мазкур рол актёрнинг ташриф қоғозига айланган.