Россия давлат Думаси кечаси одамларнинг тинчлигини бузган одамни юз минг рубль жаримага тортиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Янги Қонун лойиҳасида маъмурий қонунбузарлик Кодексига янги модда киритиш, унда фуқаролар тинчлигини бузган одамларга нисбатан қонуний чора кўриш таклифи киритилди. Мазкур қонунга асосан кўп қаватли уйлар, меҳмонхоналар ва ётоқхоналарда соат 22.00 дан тонгги 06.00 гача тинчлик ҳукм суриши лозим. Осойишталикни бузган одам жазоланади.
Тинчликни бузган оддий фуқаролар 2 минг, раҳбарлик лавозимида ишлайдиган одамлар 10 мингдан 20 минг рублгача, юридик шахслар 50 мингдан 100 минг рублгача жарима тўлайди.