АсосийDunyo

​6 ёшли қизча мультфильм қаҳрамонига тақлид қилиб, соябон билан 4 қаватдан сакради

'​6 ёшли қизча мультфильм қаҳрамонига тақлид қилиб, соябон билан 4 қаватдан сакради'ning rasmi

Россиянинг Кузбассдаги Березовский шаҳрида яшовчи 6 ёшли қизча қўлига соябон тутганча, тўртинча қаватдан сакради, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Маълумотларга кўра, қизча мультфильм қаҳрамонига тақлид қилган. Полиция ходимлари қизчага бобоси қараганлигини, у бир неча дақиқага ташқарига чиққанлигига, қаровсиз қолган қизча соябонини очиб, тўртинчи қаватдан пастга сакраганлигини аниқлади. Айни пайтда у инсон ҳаёти учун хавфли бўлган жароҳатлар олгани туфайли касалхонага ётқизилди. Шифокорлар қизчанинг кўплаб синиш жароҳати олганлигини қайд этишди. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар