АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи Грегори Аллен Жастис махфий ҳарбий маълумотларни Россияга сотишга ҳаракат қилди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
У суд жараёнида айбини тан олди. Грегори Аллен Жастис АҚШ мудофаа вазирлигида муҳандис бўлиб ишлаган. Ўтган йили 49 ёшли Грегори Россия разведкаси ходимига махфий маълумотларини сотишга ҳаракат қилган. Аслида у Россия разведкаси эмас, балки ФҚБ ходими бўлган.
Жастис АҚШ ҳарбий йўлдошларининг ўзига хос техник хусусиятларидан яхши хабардор бўлган. Америка қонунчилигига биноан у 35 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Жастис судда айбини тўлиқ тан олди. У рафиқаси оғир дардга чалингани туфайли мазкур ишга қўл уришга мажбур бўлганини маълум қилди.