АсосийDunyo

​Хитойнинг энг бадавлат кишисидан 25 ёшлилар учун қимматли маслаҳатлар

'​Хитойнинг энг бадавлат кишисидан 25 ёшлилар учун қимматли маслаҳатлар'ning rasmi

Сеулда Alibaba Group асосчиси, мол- мулки 22,2 млрд долларга баҳоланган Жек Ма иштирокида конференция бўлиб ўтди. Унда ёшлардан бири Жек Мадан “Агарда ҳозир сизнинг ёшингиз 25 да ва ўз бизнесингизни эндигина бошлаётган бўлганингизда, нима қилардингиз?”, — дея савол берди.

Қачонлардир Kentucky Fried Chicken ресторанлар тармоғида ҳатто менеджер ёрдамчиси бўлиб ишга кира олмаган, бугун эса Осиёдаги энг қиммат интернет-компания эгаси Жек Ма бу саволга қуйидагича жавоб берди:

1.Имкон қидиринг

Имконият ҳар жойда бор. Ҳозир ҳамма интернет бу - келажак , дейди. 10 йил аввал интернет ажойиб эди, чунки у ҳақда ҳеч ким билмасди. Бугун эса интернет қийинлашиб бормоқда, сабаби у ерга барча ақллилар тўпланмоқда. Шунинг учун сиз реал секторга кириб борганингиз маъқул.

2.Технологиялардан фойдаланинг

Агар сиз ресторан очмоқчи бўлсангиз, уни ноёб қилиш учун технологиялардан фойдаланинг. Агар сиз (цирьюл) очмоқчи бўлсангиз, IT-технологияларни қўлланг. Сиз бошқача бўлинг, улардан ажралиб туринг. Нi-tech, технологияларни ҳамма жойда ишлатиш мумкин.

3.Кенгроқ фикрланг

Ҳар доим қарама-қарши томонини ҳам ўйланг. Бир нарсага ҳамма рози бўлиб турганда, сиз бир дақиқа фикрланг: Шундай қилиш тўғрими? Ҳақиқатдан ҳам шундайми? Бир нарсага ҳамма қарши бўлиб турганда ҳам сиз ўйланг: Балки улар ноҳақдир? Балки бунинг бошқа имкони бордир?

4. Ҳаяжонланманг!

Ёшингиз 25 да бўлса, ҳаяжонланманг. Ҳар қандай хатоингиз бу - сиз учун катта қийматга эга.

5. Шошилманг

Мен ўзим учун қуйидаги “схема”ни аниқлаштириб олганман, уни ёш авлодга ҳам сўзлаб бераман:

- 20 ёшгача талаба бўлинг. Тадбиркорликни бошлашга шошилманг, аввал ниманидир ўрганинг.

- 30 ёшгача кимдирга эргашманг. Кичик компанияда ишлаб кўринг. Катта компанияларда ҳам яхши тажриба орттириш мумкин, у ерда иш жараёнини биласиз, катта тизимнинг бир бўлаги бўлиб кўрасиз. Лекин кичик компанияда ўз ишингизга “касал” бўлишни ва орзу қилишни ҳамда кўплаб вазифаларни бажаришни ўрганасиз. 30 ёшгача сиз қандай лавозимда ишлаганингиз эмас, балки қандай раҳбарни ортидан борганингиз муҳимдир. Яхши раҳбар сизни асосий нарсаларга ўргатади.

- 30 ёшдан 40 ёшгача, агар сиз чиндан ҳам тадбиркор бўлишни истасангиз, ўзингиз учун ишлайсиз.

- 40 ёшдан 50 ёшгача қайси ишни яхши бажарсангиз, шуни қилинг. Яна қандайдир бошқа ишга қўл урманг, янги соҳа учун кеч қолдингиз.

- 50 ёшдан 60 ёшгача ёшлар учун ишланг. Улар кўп нарсани сиздан яхшироқ қилиши мумкин, шу боис, уларга ўргатинг.

- 60 ёшдан кейин эса вақтни ўзингиз учун сарфланг, кўпроқ дам олинг.

6.Хато қилинг

25 ёшдагилар учун маслаҳатим шуки, етарлича хато қилаверинг. Ҳаяжонланманг. Сиз йиқиласиз-турасиз, йиқиласиз-турасиз. Бундан завқ олинг, ёшлигингиздан ва ҳаётдан роҳатланинг.

Муниса АЛИЕВА тайёрлади

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар