АсосийShou-biznes

​Шаҳзода Муҳаммедовага 600$ ташлаган йигитнинг турмуш ўртоғи пулларни қайтариб олди

'​Шаҳзода Муҳаммедовага 600$ ташлаган йигитнинг турмуш ўртоғи пулларни қайтариб олди'ning rasmi

Дизайнер, актриса, бошловчи ва айрим холлардаги хонанда Шаҳзода Муҳаммедова билан боғлиқ 600$ воқеаси катта шов-шувга сабаб бўлиб, унинг мухокамаси ҳали ҳануз тинганича йўқ. Сирли қолишни истаган ўша йигит Sayyod.com нашри билан боғланиб, бу ҳолатни ўз воқеаси борлиги ва Шаҳзодани мухлиси эканини айтганди.

Sayyod.com нашрига маълум бўлишича, бу воқеадан у йигитнинг турмуш ўртоғи хабар топган ва аввалига актриса Шаҳзода Муҳаммедова билан боғланиб, уни эридан пиар учун фойдаланаётганликда айблаб, эътироз билдирган ва Шаҳзодани олдига келиб, пулни қайтариб олган.

Маълум бўлишича, ўша воқеадан сўнг йигит яна Шаҳзодага ширинлик билан 200$ ташлаб кетган. Унисини ҳам йигитни аёли қайтариб олганми, ё йўқми номаълум.

Бу олди-бердининг маъноси нимага тақалган ҳануз жумбоқ, деб ёзади нашр.

Ўша сирли йигит Sayyod.com нашри томонидан ўтказиладиган “Фаҳрли инсон” ҳайрия лойиҳасига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб кетган.

Бошқа янгиликлар