Россиянинг Ставропол ўлкаси ФВВ ҳудудий комиссияси ўтказган йиғилишда Отказненской сув омбори дамбасининг ўпирилиш хавфи туфайли аҳолини эвакуация қилишга қарор қилинди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Комиссия берган маълумотга кўра, бугун сув омборидаги сувнинг ҳажми ортган, бунинг оқибатида сув тошқини юзага келиши мумкин. Соат тонгги 6 дан бошлаб, сув босиши эҳтимоли бўлган аҳоли пунктидаги одамлар эвакуация қилина бошланди. Одамларни эвакуация қилиш учун 400 та автобус ажратилди, Ставрополда юздан ортиқ вақтинчалик жойлаштириш пунктлари ташкил этилди. Мазкур тадбирда Россиянинг ФВВ, ИИВ, Росгваридиянинг 5 мингдан ортиқ, шу жумладан кўнгиллилар иштирок этмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари аҳоли пунктларидан эвакуация қилинган одамларни қўриқлаш ишларини ташкил қилди.