АсосийDunyo

​Владивосток шаҳридаги океанариумдан 12 килограммли саккизоёқ қочиб кетди

'​Владивосток шаҳридаги  океанариумдан 12 килограммли саккизоёқ қочиб кетди'ning rasmi

Владивостокдаги Приморск океанариумидаги адаптация корпусидан Тинч океаннинг 12 килограммли саккизоёғи қочиб кетди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Музей ходимлари уни полдан топишди. Саккизоёқнинг суяги бўлмагани боис, у ҳар қандай тирқишдан бемалол ўтиб кетади. Саккизоёқ жабрланмаган, у соғ-саломат ўз жойига қайтарилди. Мутахассисларнинг маълумот беришича, саккизоёқ сувсиз ва кислородсиз 18 соат яшаши мумкин.

Мазкур саккизоёқ 26 май куни ғаввослар томонидан Русь оролидаги океанариумдан топишган ва адаптация корпусига жойлаштиришган эди.

Бошқа янгиликлар