Краснодар-Новороссийск йўлида асалари қутилари ортилган автомобиль ағдарилиб, минглаб асаларилар озодликка чиқди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Асаларичилар айни пайтда бутун қолган қутиларни йиғиштирмоқда. ЙТҲ содир бўлган жойга махсус кийимсиз яқинлашиб бўлмайди. Чунки арилар яқинлашган одамга ҳужум қилади. Улар бир нечта кишини чақишга улгурди. Автофалокат содир бўлган жойда автомобиль тирбандлиги юзага келди. “Яндекс харита” орқали бўлиб ўтган воқеа юзасидан ҳайдовчи ва йўловчилар огоҳлантирилди, уларга ойналарни ёпиб ҳаракатланиш тавсия этилди. Бундан ташқари, йўлларда полициячилар навбатчилик қилмоқда.
02.05.2024, 15:35
АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...21.04.2024, 17:45
Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...15.07.2023, 09:45
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...14.02.2023, 13:14
Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...