​Лола фарзандларининг таваллуд айёмига Равшан Эрматовни таклиф қилди (Фото+видео)

ШОУ-БИЗНЕС 01.06.2017, 13:46
Теглар: Фото, Фарзанд, Лола Йўлдошева, Туғилган кун
​Лола фарзандларининг таваллуд айёмига Равшан Эрматовни таклиф қилди (Фото+видео)

Хонанда Лола фарзандлари Шаҳина ва Шоҳдиёрнинг таваллуд айёмини бир кунда нишонлаб, улар учун ҳақиқий эртак уюштириб берди.

Икки фарзанди бир ойда туғилганлигини ҳисобга олиб, Лола уларни бир кунга жамлаб қувноқ кеча ўтказишга қарор қилди.

Тантананинг асосий меҳмонлари Шоҳдиёр ва Шаҳинанинг дўстлари бўлишди. Иккиси учун алоҳида эртак, “Барселона” футбол клуби ва Мессининг фанати Шоҳдиёр учун футбол ишқибозларига хос муҳит яратилган бўлса, Шаҳина учун маликаларга хос бўлган эртак.

“Аслида оиламизнинг ягона маликаси бўлган Шаҳинанинг ўзи бу номни ўзи ёқтирмайди, сабаби у доим ўғил болалар орасида ўсган. У ота-онамнинг ягона ва энг тўнғич қиз набираси. Ундан кейин 6 та ўғил набира дунёга келган. Қизалоғим айёминг муборак бўлсин, орзуларинг рўёбга чиқсин”, деб ёзади Лола.


Тантананинг энг катта совғаси бу дунёнинг энг яхши ҳаками Равшан Эрматовнинг ташриф бўлди.

“Бахт мана шундай кўринишда бўлади. Диёр ва унинг дўстлари учун бу кунги энг катта совға дунёнинг энг яхши ҳаками Равшан Эрматовнинг ташрифи бўлди! У кечамизни унутилмас ҳиссиётларга тўлдирди, ҳар бир бола билан гаплашиб, барчаларига дастхат қўйиб тўп совға қилди. Сизга катта раҳмат! Сиз энг зўрисиз!”, деб ёзади Лола.

Бундан ташқари таваллуд айёмнинг яна бир ҳаяжонли нуқтаси бу Шоҳдиёрнинг опаси Шаҳинага аталган таронаси бўлди.

Қуйида таваллуд айёмдан фотолар томоша қилишингиз мумкин.














Шарҳлар

Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Биринчи қор оғушидаги Тошкент (фоторепортаж)

05.12.2022, 20:26

"Ўзгидромет" башорат қилганидек, Ўзбекистонда қиш 1 декабрдан кириб келди. Дам олиш кунлари республикада ҳаво ҳарорати кескин тушиб, Нукусда -17 даражани, куни кеча Навоий вилоятида эса...
“Ўқиш давримда онам мени деб ҳеч қачон маошини қўлига олмаган”. Риштонлик Достонбек Сиддиқов қандай қилиб Вьетнамда “Йил ўқитувчиси” бўлгани ҳақида

27.10.2022, 10:44

Яқинда Facebook ижтимоий тармоғида риштонлик йигитнинг Вьетнамда йил ўқитувчиси бўлгани ҳақида хушхабар тарқалди. Табиийки, ватандошимизни нафақат таниган, балки шахсан танимаган юзлаб одамлар табриклашди, ҳавас қилишди,...
Афсонавий Қиз минораси, энг митти китоблар музейи, машҳур “Бриллиант қўл” филми... Бокунинг Ичери Шеҳери сайёҳларни нимаси билан ўзига жалб этмоқда? (фотосаёҳат)

21.06.2022, 23:03

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Озарбайжон давлат туризм агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган инфо-тур муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар Озарбайжоннинг маданияти,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1