АсосийDunyo

​Афғонистонда “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи режалаштирган терактларнинг олди олинди

'​Афғонистонда “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи режалаштирган терактларнинг олди олинди'ning rasmi

Афғонистон республикаси хавфсизлик хизмати мамлакатнинг шарқий қисмидаги Нангархар вилоятида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи томонидан содир этилиши режалаштирилган терактларнинг олдини олди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Нашрнинг хабар беришича, террорчилик гуруҳи худкуш-террорчи ёрдамида ҳукумат ташкилотларига, Жалолобод шаҳар хавфсизлик хизматига ҳужум қилишни кўзда тутган. Мазкур вилоятда олти нафар худкуш-террорчи қўлга олинди.

31 май куни Қобул шаҳрида, президент саройи ва чет эл элчихоналари яқинида бўлган портлаш оқибатида 100 киши ҳалок бўлиб, 600 дан ортиқ одам яраланган эди. “Ислом давлати” мазкур теракт масъулиятини ўз бўйнига олган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар