АсосийDunyo

​Лондондаги теракт жавобгарлигини “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олди

'​Лондондаги теракт жавобгарлигини “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олди'ning rasmi

Лондонда содир этилган, 7 киши ҳалок бўлган ва 48 киши тан жароҳати олган теракт жавобгарлигини “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олди, деб хабар берди Kommersant.ru нашри.

Эслатиб ўтамиз, якшанбага ўтар кечаси Лондон шаҳрида икки маротаба теракт содир бўлган эди. Лондон кўприги ва Боро туманидаги бозорда микроавтобус пиёдаларни босиб кетди, пичоқ билан қуролланган эркак эса йўловчиларга ҳужум қилди. Теракт оқибатида етти киши ҳалок бўлди, ўндан ортиқ одам яраланди.

Мазкур теракт Буюк Британияда сўнгги уч ой мобайнида содир бўлган учинчи терактдир. Бундан роппа-роса икки ҳафта илгари Манчестер шаҳар стадионида содир бўлган терактда 22 киши, март ойида Британия парламенти олдидаги ҳужумда 12 киши ҳалок бўлган эди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар