Рамазон ойининг ёзнинг иссиқ кунларига тўғри келгани боис саҳарда ўзингиз учун қувват ва чанқоқбосди бўладиган таомларни истеъмол қилинг.
ГЎЖА ОШИ
Ушбу таом витаминга бойлиги, тўйимлилиги ва ташналикни чақирмаслиги билан аҳамиятли.
Масаллиқлар: 500 гр. гўшт, 300 гр. тайёрланган жўхори (ярим тайёрини ҳам ишлатса бўлади) , 100 гр. ёғ, 2 бош пиёз, ўртача катталикда 2 донадан картошка ва шолғом, таъбга кўра кашнич ва райҳон боғлами.
Қозонга ёғ солиб, қизигач аввал майда тўғралган гўштни, сўнг пиёзни солиб, яхшилаб қовурасиз. Сўнг сув қуйиб, тайёр ивитилган жўхорини солинг. Таом 45 дақиқа қайнагач, тўртбурчак шаклда майда тўғралган картошка ва шолғомни қўшинг. Гўжа ошига масаллиқларнинг барчаси пишгачгина туз солинади.
БОДРОҚ ТАЛҚОН
Зарур маҳсулотлар: 500 гр. донга 200 гр. қанд.
Тайёр қовурилган бодроқни қанд билан биргаликда келида туйинг. Сўнг уни яхшилаб элакдан ўтказинг. Талқонни саҳарлик таомидан сўнг сут, чой ёки қаймоққа аралаштириб истеъмол қилиш мумкин. Ушбу талқонни худди шу йўсинда қовурилган буғдой, қўқонжўхори ёки қотган нондан ҳам тайёрлаш мумкин.
ТУРШАК СУВИ
Масаллиқлар: 1 кг. туршак ва уч литр сув.
Шарбатни совуқ ҳолда саҳарликда ҳам, ифторликда ҳам ичса бўлади. У юракка қувват, танага дармон бериш билан бирга чанқоқни ҳам қондиради.