БМТ Хавфсизлик Кенгаши “Ислом давлати” томонидан дунёга хавф туғдирилаётгани ҳақида ҳисобот чоп этди. Шу билан бирга ҳисоботда Ироқ ва Суриядаги жангарилар сони ҳисоб-китоб қилинди.
Бутунжаҳон ташкилот маълумотларига кўра, террорчилар қаторида 12 да 20 минггача жангарилар жанг қилади, уларнинг сони сўнгги 16 ойда кескин пасайди. Шунингдек хориждан жангарилар оқими ҳам камайди. Кенгаш эндиликда асосий хавф жангариларнинг ўз мамлакатларига қайтишлари бўлишини айтмоқда.
БМТ ИШИДни молиявий аҳволи танглигини таъкидламоқда. Террорчилар аввалгидай ноқонуний нефть савдосидан даромад олишади. Экспертларнинг таҳминларича, жангарилар ҳар ой бир неча ўн миллион доллар топишади. 2015 йилда ИШИД ойлик даромадлари 500 миллион долларгача бўлган.
8 июнь куни ИШИД бир неча давлатга таҳдидни ўз ичига олган нома тарқатди. Нома инглиз тилида ёзилган бўлиб, у ислом динига мансуб одамларни одамлар кўп йиғиладиган жойлардан йироқда юришга чақирган: бозор, кўча ва майдонлар, сабаби жангарилар бостириб, душманларни бўйнига пичоқ тортишади, дейилади номада. Таҳдидли хат саккиз мамлакат масулмонларини огоҳликка чақирган, булар: Бельгия, АҚШ, Россия, Франция, Буюк Британия, Канада, Австралия ва Италия.