АсосийDunyo

​Бегуноҳ америкалик йигит қиёфадошининг ўрнига 17 йил қамоқда ўтирди

'​Бегуноҳ америкалик йигит қиёфадошининг ўрнига 17 йил қамоқда ўтирди'ning rasmi

АҚШ ҳукумати Канзас-Ситида яшовчи содир этмаган жинояти учун қиёфадошининг ўрнига 17 йил қамоқда ўтирган йигитни жазодан озод этди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Ричард Жонс 1999 йилда талончиликда айбланиб, 19 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Фақатгина гувоҳларнинг кўрсатмаларига биноан унга нисбатан айблов эълон қилинганди.

Жонс айби йўқлигини айтиб, ҳуқуқ ҳимоячиларидан ёрдам сўради. Улар воқеа жойи яқинида ташқи қиёфаси Жонсга ўхшаб кетадиган Рики исмли йигит яшашини аниқлашди.

“Мен қиёфадошимнинг суратини кўргач, ҳаммасига тушундим”, деди Жонс.

Янги суд жараёнида гувоҳларнинг кўрсатмаси тингланиб, Рики ва Жонснинг суратлари солиштириб кўрилди ва Жонснинг айбсизлиги ўз исботини топиб, қамоқдан озод этилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар