АсосийJamiyat

​Миробод туманида яна бир фоҳишахона фаолиятига чек қўйилди

'​Миробод туманида яна бир фоҳишахона фаолиятига чек қўйилди'ning rasmi

2017 йилнинг 8 июнь куни тахминан соат 00:30 ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қодиржон Аманов Миробод тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 70.000 сўм пул эвазига фуқаролар «С» ва «О»ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги шахснинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ўхшашлик ҳолати тасодифий ҳарактерга эга.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар