АсосийDunyo

​Икки штатнинг бош прокурорлари Трампга қарши даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш ниятида

'​Икки штатнинг бош прокурорлари Трампга қарши даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш ниятида'ning rasmi

АҚШнинг Мэриленд штати ва Колумбия округи прокурорлари АҚШ президенти Дональд Трампга қарши судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ниятида, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Улар президентни конституциядаги антикоррупцияга тегишли моддаларни бузганликда ва давлат раҳбари бўлганидан кейин “чет эл ҳукуматидан пора олганликда” ,

президент бўлганидан кейин ҳам шахсий бизнесини юритаётганликда айламоқда.

Агар федерал судья бош прокурорларнинг даъво аризаларини қабул қилса, улар биринчи навбатда Трампнинг солиқ декларациясини текширишни талаб этишади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар