Бугун ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари интернетга жойланган оқибати ўлим билан якун топган видеони кўриб ларзага келишди.
Видео муаллифи, “Водители Ташкента” гуруҳи фойдаланувчиси томонидан маълум қилинишича, ҳалокат Тошкент кичик ҳалқа йўли бўйлаб, 1-сил касалликлари диспансерининг рўпарасида содир бўлган. Ҳодиса 15.06.2017 йил, маҳаллий вақт билан чамаси 19:00-20:00 содир бўлган.
Ҳайдовчи маҳалладан чиқиб келиб, йўлга югуриб чиққан болани кўрмай қолган ва унинг устидан иккита ғилдираги билан босиб ўтган. Болани дарҳол касалхонага етказишган. Бола комага тушиб, хушига келмай вафот этган.
Ушбу видеони жойлашни жоиз деб топмадик, шунчаки ҳодисани ота-оналар фарзандларига ҳушёр бўлишлари учун батафсил тушунтириб берамиз.
Кузатув камерада каттароқ ёшдаги бола, яъни ҳалок бўлган боланинг акаси, машина йўлига югуриб чиқиб кетаётган кичик укасини кўтариб йўлдан узоқлаштириб олиб кетаётганини кўриш мумкин.
Ака чарчаб, укасини ерга қўяди.
Бола яна акасини қўлини қўйиб юбориб, машина йўл томонга югуриб чиқади.
Ҳаммаси сонияларда содир бўлди. Бола Матиз автомобили ғилдираклари остида қолди.
Шундан сўнг ҳайдовчи болани кўтариб, уни машина салонига солади.
Ҳайдовчининг айбдорлиги ҳақида фикрлар иккига бўлинди: кимдир ҳайдовчи чап томондаги машиналар оқимини кузатгани сабаб болани кўриши мумкин бўлмаган деса, яна кимдир ҳайдовчи икки томонга ҳам бирдай эътибор бериши керак эди дейди.
Аммо юзлаб фикрлар бир жойдан чиқяпти: ота-она болаларни машина йўлида ўзини қандай тутишга ўргатиши ва ёш болаларни ёлғиз қолдирмаслиги керак эди.
Дарҳақиқат, бу бахтсиз ҳодиса барчани ҳушёрликка чорлайди, болани болага ишониб топшириш мумкин эмас. Ота-она бола ва унинг ҳаёти учун жавобгар!
17.01.2023, 12:04
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган 20 ёшли йигитнинг вафот этгани юзасидан хабар тарқалди.Маълум қилинишича, 12 январь куни...13.01.2023, 09:20
Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...12.01.2023, 12:43
ФВВ қутқарувчилари томонидан Сергели туманида каналга тушиб кетган автомобил олиб чиқилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, бугун, 12 январь куни Тошкент...06.01.2023, 10:46
Бир муддат аввал Тошкентда 47 ёшли эркак 6 ёшли қизчага нисбатан зўравонлик содир этмоқчи бўлгани ҳақида хабар ва видео берилган эди.Воқеага кўра, ёзги таътил пайти...