Тошкент шаҳар Сирғали туманида жойлашган Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортдан ўзбек қизларини Малайзия давлатига олиб чиқиб кетаётган аёл ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбир давомида Тошкент шаҳар Сирғали туманида жойлашган И.А.Каримов номидаги халқаро аэропортида Бекобод шаҳрида вақтинча яшовчи, 1984 йилда туғилган Холида Аҳророва (исмлари ўзгартирилган), танишлари Бекобод туманида яшовчи 1983 йилда туғилган Манзура Орипова ва 1998 йилда туғилган Хулкарой Нодироваларни Малайзия давлатининг Куала-Лумпур шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида ўзининг жиноий шериги «Цем» исмли таниши билан бирга улардан «Тошкент-Куала-Лумпур» йўналиши орқали Малайзия давлатига олиб чиқиб кетаётган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинган.
Ундан ўзини ва Манзура Орипова ва Хулкарой Нодироваларнинг номига ёзилган «Тошкент-Куала-Лумпур» йўналишига берилган авиа чипталар ашёвий далил сифатида олинди. Ушбу ҳолат юзасидан Холида Аҳророва нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.