Филиппин жанубида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи билан яқин алоқада бўлган жангарилар мактабга ҳужум қилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Полиция берган маълумотга кўра, жангарилар ўқувчиларни гаровга олган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Жорий йилнинг май ойида Филиппин президенти Родриго Дутерте мамлакатнинг жанубий вилояти бўлмиш Минданаода ҳукумат армияси билан жангариларнинг тўқнашуви сабабли ҳарбий тартиб жорий этган эди. 500 нафар жангари иштирокида Марави шаҳрида жанг бўлиб ўтди. Айни пайтда Марави шаҳри жангнинг энг қайноқ нуқтаси бўлиб турибди. Сешанба куни ҳарбийлар яна шаҳарга ҳужум қилди.
Душанба кунги маълумотларга кўра, армиянинг тўрт ҳафтадан бери жангарилар билан бўлаётган тўқнашувида 257 нафар жангари йўқ қилинган, 62 нафар ҳарбий ва 26 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.