АсосийShou-biznes

​Жаҳонгир Отажонов москваликларга хоразмча “шивит оши” тайёрлаб берди(Фото)

'​Жаҳонгир Отажонов москваликларга хоразмча “шивит оши” тайёрлаб берди(Фото)'ning rasmi

Ўзбек эстрадасида “жонли ижро қироли” номини олган хонанда Жаҳонгир Отажонов нафақат яхши санъаткор, балки моҳир ошпаз эканлигини кўпчилик билмаса керак.

Хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ўз қўллари билан таом тайёрлаш жараёни акс эттирилган суратларни тез-тез жойлаштиради.

Айни пайтда Жаҳонгир Отажонов онаси билан биргаликда Россия пойтахти Москва шаҳрида ҳордиқ чиқармоқда. Хонанда ўзбек миллий таомларининг, айниқса Хоразм таомларининг ўзига хос мазаси билан москваликларни лол қилишга аҳд қилган, кўринади. Жаҳонгир Отажонов Россия пойтахтида Хоразмча “шивит оши” тайёрлади. Жараён акс этган суратлар хонанданинг Instagram`ига жойланди. Фақат Хоразмда тайёрланадиган бу таомнинг рецепти ва тайёрлаш усули билан Жаҳонгир Отажоновнинг мухлислари ҳам қизиқиб қолди. Шу боис, хонанда суратлардаги изоҳларда ёзиб қолдирилган таом тайёрланиш жараёни билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарди, “шивит оши” қандай тайёрланишини мухлисларга ҳам ўргатди.

Маълум бўлишича, “шивит оши”ни тайёрлаш унчалик қийин эмас. Шивит гўшт қиймалагичдан ўтказилади, тухум қўшилиб, унга хамир қорилади. Хамирга сув қўшилмайди. Хамир ёйилиб, лағмонга ўхшаб кесилиб, сувда пишириб олинади. Устига эса ҳар ким хоҳишига кўра, қайла тайёрлайди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар