1

Собиқ миллионер 20 йил мобайнида кимсасиз оролда яшади

ДУНЁ 22.06.2017, 15:51
Теглар: Бойлик
Собиқ миллионер 20 йил мобайнида кимсасиз оролда яшади

Австралиялик собиқ миллионер Дэвид Глэшин (David Glasheen) 1987 йилда молиявий инқирозга учрагандан кейин 20 йил давомида кимсасиз оролда яшаб келмоқда, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Кўчмас мулк соҳасида фаолият олиб борган тадбиркорнинг бойлиги ўша пайтда 28,4 миллион доллар эди. Глэшин инқирозга учрагандан кейин уни рафиқаси ташлаб кетди. Шундан кейин у танишган қиз цивилициядан узоқда яшаш таклифини берди. Глэшин янги рафиқаси билан Квинсленд штатидаги оролда яшай бошлади. Аммо бундай ҳаёт тарзи тезда қизнинг жонига тегиб, у ҳам Глэшинни ташлаб кетди. Глэшин оролда ёлғиз қолди. Айни пайтда у 73 ёшга кирган, ҳамон оролда Полли лақабли ити билан бирга яшайди. Оролга айрим ҳолларда туристлар ташриф буюришини ҳисобга олмаганда, у кимсасиз ҳисобланади. У оролда турист сифатида ташриф буюрган машҳур америкалик актёр Рассел Кроу билан учрашди.

Собиқ миллионер оролни тарк этишни истамайди. “Мен шу ерда ўлишни истайман. Орол менинг Ердаги жаннатимдир”, дейди Глэшин. Шу билан бирга у инсонлар билан мулоқот қилишни соғинганини ҳам яширмади. Тарки дунё қилган миллионернинг кулбасида қуёш батареяси ва генераторнинг шарофати билан электр қуввати, интернет мавжуд.

Шарҳлар

​“Эрим пули кўпайгач, ўзгариб қолди...”

12.07.2017, 16:22

“Ёшим қирқ бешда. Уч фарзанднинг онасиман, бир қизимни турмушга узатганман. Эримнинг ишлари 2-3 йил олдин юришиб кетди, топиш-тутиши яхшиланди. Пули кўпайгач, у ўзгариб қолди. Ичадиган...
​ТЎЛОВИ € 100 000 БЎЛГАН ДУНЁНИНГ ЭНГ ҚИММАТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ҚАНДАЙ ЯШАШАДИ

11.07.2017, 14:32

Доим бой одамлар қандай яшашини кузатиш қизиқарли. AdMe.ru Institut Le Rosey мактабига саёҳатга чорлади. Institut Le Rosey — Швейцарияда жойлашган қадимий мактаблардан бири. Уни «қироллик...
​Forbes яна Билл Гейтсни энг бой америкалик деб тан олди

22.06.2017, 15:09

Forbes томонидан Американинг ҳар бир штатидан танлаб олинган бойлар рейтингига кўра, Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс 88,9 миллиард доллар билан яна Американинг энг бой одами...
​Энг бой ва омадли бурж соҳибларининг рейтинги! Сиз нечинчи ўриндасиз?

06.06.2017, 12:15

Астрологлар инсоннинг молиявий барқарорлиги юлдузлар жойлашувига боғлиқлигини таъкидлашади. Келинг, қайси бурж соҳиби энг бой ва пул топишда омадли эканлигини билиб оламиз. Рейтингни оҳиридан бошлаймиз.12 ўрин...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1