АсосийShou-biznes

​Йигитали Мамажонов Райҳон билан ажрашганидан сўнг нима учун Россияга кетиб қолгани ҳақида гапирди

'​Йигитали Мамажонов Райҳон билан ажрашганидан сўнг нима учун Россияга кетиб қолгани ҳақида гапирди'ning rasmi

Актёр Йигитали Мамажонов сўнгги пайтларда диққат-эътибор марказида. Дастлаб унинг унаштирилгани ҳақида, кейинроқ эса уйлангани ҳақида гап-сўзлар тарқалди.

“Дарё” интернет-нашри актёр билан интервью уюштирди.

Суҳбат давомида Йигитали хонанда Райҳон билан ажрашиши ҳақидаги гап-сўзлар нима сабабдан ўзи орқали маълум қилинмагани ҳамда ажрашганидан сўнг Россияга кетиб қолгани ҳақида сўзлаб берди.

“Бизнинг тарбиямиз шунақа бўлса керак-да — оилавий, шахсий нарсаларни ташқарига чиқармаслик ва уларнинг қанақадир фикри учун ўзимиз билган нарсани ошкор этиб, қанақадир маслаҳат олиш эркак кишига тўғри келмайди.

Шунинг учун ажрашув ҳақидаги гап мендан чиқмагани яхшироқми, деб ўйладим. Чунки бу мақтанадиган иш эмас. Ажрашиш жуда ҳам ёмон нарса, буни одамлар билмагани ҳам яхшироқ эди. «Биз ажрашдик!», деб барчага овоза қилишни ўзимга раво кўрганим йўқ.

Оиламни йўқотиш мен учун осон бўлгани йўқ. Шунинг учун четга чиқиб, ҳаво алмаштириб, уларнинг меналитети билан танишиб, эҳтимол улардан қандайдир жавоб оларман, деб ўйлаганди, маълум бир жавоб ҳам олдим.

Кузатувчанман, кўп инсонларни, кўп оилаларни кўрдим ва ўзимга керакли хулосаларни чиқариб олдим. Ажрашиш тўйдек ҳаммага эълон қилинадиган нарса эмас”,— дейди Йигитали Мамажонов.

Йигитали Мамажонов тўйи бўлгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди
Йигитали Мамажонов тўйини хуфёна ўтказдими?

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар