Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хенинг дугонаси, йирик коррупцион можаро бўйича гумонланувчи Чхве Сун Силь уч йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.
“Рёнхап” ахборот агентлигининг маълум қилишича, суд Силни қизи Чон Ю Ра ўқиган университетга ноқонуний босим ўтказгани учун шу муддатга қамашга қарор қилди.
Маълум бўлишича, Чхве Сун Силь президент билан алоқаларидан фойдаланиб, университет раҳбариятидан ўз қизига бошқаларга нисбатан устунроқ муносабатда бўлишни талаб қилган. Силга, жумладан, университет маъмурияти билан қизининг ўқишга кириши бўйича тил бириктириш айблови қўйилган. Пак Кин Хенинг дугонаси шунингдек университет педагогик таркибидан қизининг бажармаган уй топшириқлари учун баҳо қўйиб беришини талаб қилган.