Саудия Арабистони ҳукумати Қатар билан муносабатлар таранглашиши ортидан қатарликларга тегишли бўлган туя ва қўйлар ҳам мамлакат ҳудудини тарк этиши кераклигини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 15 мингга яқин туя ва 10 мингта қўй аллақачон мамлакат чегарасини кесиб ўтишган. Шу муносабат билан Қатарда шошилинч равишда ҳайвонлар сақланадиган жой ташкил қилинган. Унда ҳайвонларни боқиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
5 июнь куни Саудия Арабистони, Бахрайн, БАА ва Миср Дохани терроризмни қўллаб-қувватлаганликда айблади ва у билан тузилган дипломатик шартномаларни бекор қилди.
Бироз муддатдан сўнг, Қатар билан дипломатик алоқаларни бекор қилган давлатлар қаторига Ливан, Яман, Мальдив ороллари ва Мавритания ҳам қўшилди.