АсосийDunyo

​Ҳиндистонда канат йўлидаги кабина қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

'​Ҳиндистонда канат йўлидаги кабина қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 'ning rasmi

Ҳиндистоннинг шимолий қисмида жойлашган машҳур тоғ-чанғи курортида канат йўлидаги кабина қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, юздан ортиқ одам эвакуацияни кутмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Нашрнинг хабар беришича, воқеа Гулмарг шаҳрида рўй берган. Кучли шамол эсиши оқибатида қулаган дарахт канат йўлининг арқонини узиб юборган. Оқибатда кабиналар ерга қулаган. Ҳалок бўлганлар орасида бир нафар гид ва тўрт кишидан иборат оила аъзолари бўлган. Айни пайтда бошқа кабинадагиларни қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Гулмарг — Жамму ва Кашмир штатидаги машҳур тоғ-чанғи курорти ҳисобланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар