Американинг Арканзас штат ҳукумати 32 йилдан бери қидирувда бўлган маҳбус қўлга олингани ҳақида хабар берди, деб ёзди Tengrinews.kz нашри.
60 ёшли Стивен Дишман штатнинг шимолий-ғарбий қисмидаги Спрингдейлдаги уйида қўлга олинди. У ўғирлик қилгани учун жазони ўтаётганда, 1985 йилнинг 28 май куни қочиб кетган. Стивен 1987 йилнинг декабрь ойида шартли равишда озод қилиниши лозим бўлган. Полициячилар уни қандай қилиб қўлга олгани ҳақида маълумот берилмаган. Жазони ўташ муассасаси матбуот хизматининг хабар беришича, Дишман ҳукмда кўрсатилган жазо муддатини ўтайди. Унга қўшимча жазо бериш масаласини прокуратура ҳал қилади.