"Иванушки International" гуруҳининг собиқ яккахон хонандаси Олег Яковлев бугун тонгда вафот этди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Бу ҳақда хонанданинг рафиқаси Александра Куцевол Instagram саҳифасида ёзди:
“Бугун соат 7:05 да ҳаётимдаги энг азиз одам, Фариштам, Бахтим оламдан ўтди... Энди сенсиз қандай яшайман?... Олег, парвоз қил! Мен ҳар доим сен биланман...”
Александра Куцевол бундан олдин Олег Яковлев оғир аҳволда касалхонанинг реанимация бўлимида ётганлигини, шифокорлар унга икки томонлама ўпка шамоллаши ташхисини қўйганлигини маълум қилган эди. Олег Яковлев "Иванушки International" гуруҳида 1998 йилдан 2013 йилгача хонандалик қилиб, кейинчалик яккахон хонанда сифатида ўз фаолиятини давом эттирган эди.