АсосийDunyo
12144

​Ота-онанинг кўз ўнгида қизини ёқиб юборган ашаддий жиноятчига еттита умрбод қамоқ жазоси берилди

'​Ота-онанинг кўз ўнгида қизини ёқиб юборган ашаддий жиноятчига еттита умрбод қамоқ жазоси берилди'ning rasmi

Мексикалик босқинчи “Лос-Сетас” картели вакили, Мексикада амалга оширган кўпсонли жиноятлари учун АҚШда еттита умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди, бу ҳақда АҚШ адлия вазирлиги хабар берди.

Бу ерда гап Чано лақабли 34 ёшли Марсиано Мильяне Васкесе ҳақида бормоқда. У 30 та қотиллик ва 300 одам ўғирлиги жинояти, шунингдек гиёҳвандлик савдосида айбланади.

Бу АҚШ қўшни мамлакатдаги қотилликлари учун ҳукм ўқиган илк ҳолати.

Чано томонидан амалга оширилган қотилликларда кичик қизалоқ билан боғлиқ қотиллик айниқса жуда аянчли. Тергов маълумотларига кўра, 2013 йилда Васкес қизалоқни ўлдириб, унинг жасадини ота-онасининг кўз ўнгилда дарс бўлиши учун ёқиб юборган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар