1

​Теннисчи Винус Уильямс ўлим билан якун топган автофалокат сабабчиси бўлди

ДУНЁ 30.06.2017, 12:03
Теглар: Авто, ЙТҲ, Фожиа, вафот этди
​Теннисчи Винус Уильямс ўлим билан якун топган автофалокат сабабчиси бўлди

Америкалик теннисчи, 37 ёшли Винус Уильямс 9 июнь куни рўй берган, оқибатда бир киши ҳалок бўлган ЙТҲ сабабчиси бўлди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Йўлда 78 ёшли эркак бошқарган автомобиль теннисчининг атомашинаси билан тўқнашган. Орадан икки ҳафта ўтгач, эркак касалхонада вафот этди. Воқеа 9 июнь куни Флорида штатида рўй берган бўлса-да, бу ҳақда энди маълум бўлди. Вафот этган эркакнинг ёнида бўлган рафиқаси ҳам тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Полиция мазкур ЙТҲда айнан Винус Уильямсни айбдор, деб топди. У йўл ҳаракати қоидасини бузганликда айбланди. Текширув натижасида Винус Уильямснинг қонида алкоголь ва гиёҳвандлик моддалари йўқлиги аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, Винус Уильямс — тўрт маротаба олимпиада чемпиони бўлиб, машҳур теннисчи Серена Уильямснинг опаси ҳисобланади.

Шарҳлар

Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Тошкентда 17 та машина иштирокида катта авария содир бўлди (видео)

13.01.2023, 09:20

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1