Таиландда бельгиялик, 30 ёшли сайёҳ қиз, Элиза Даллемангени эчкемар еганлиги факти юзасидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Апрель ойининг охирларида Тау оролидан Элизанинг эчкемар ғажиган жасади қолдиқлари топилган эди. Аммо Элизанинг оила аъзолари бунга ишонмади. Элизанинг жасади эчкемар томонидан тилка-пора қилингани туфайли унинг шахси стоматологик экспертиза ёрдамида аниқланди.
Қизнинг ота-онаси Элиза охирги пайтда дунё бўйлаб саёҳатга чиққанлигини, йога ва медитация билан шуғулланганлигини маълум қилди. Элиза ўлимидан бир неча кун илгари “Скайп” орқали оила аъзолари билан суҳбатлашиб, жаннатмакон оролда табиат қўйнида яшаётганлигидан мамнунлигини билдирган. Журналистларнинг фикрича, таиландлик полициячилар туристлар оқимининг камайишидан қўрқиб, қизнинг ҳақиқий ўлими сабабларини яширмоқда.
Сўнгги уч йил мобайнида Тау оролида етти киши ҳалок бўлди. Уларнинг ҳаммаси узунлиги уч метр бўлган эчкемарларга ем бўлган. Мазкур эчкемарларнинг заҳри кучли бўлиб, аксарият ҳолларда инсон ўлимига олиб келади.