АсосийDunyo

​Америкалик аёл видеороликни суратга олаётганда турмуш ўртоғини ўлдириб қўйди

'​Америкалик аёл видеороликни суратга олаётганда турмуш ўртоғини ўлдириб қўйди'ning rasmi

АҚШда рафиқаси томонидан отиб ўлдирилган видеоблогер Педро Перезнинг ўлими сабаблари ўрганилмоқда, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

22 ёшли Педро Перез ва унинг 19 ёшли рафиқаси Монализа эрини ўқдан ҳимоя қилган аёл ҳақидаги видеороликни суратга олишни режалаштиришди. Аммо уларга мазкур воқеани суратга олиш насиб қилмади, китобни тешиб ўтган ўқ йигитнинг кўкрагига қадалди. Педро полиция етиб келгунга қадар вафот этди. Монализа яқин масофадан, ҳақиқий тўппончадан эрига қарата ўқ узган. Айни пайтда аёл қотилликда айбланмоқда. Жуфтликнинг уч ёшли қизи бор, Монализа яна иккинчи фарзандига ҳомиладор.

Мудҳиш воқеадан аввал улар етти минг нафар кузатувчиси бўлган YouTube-каналига осойишта оилавий ҳаётлари ҳақидаги видеороликни жойлаштирган эди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар