1

​Филлар оиласини электр токи уриши оқибатида ҳалок бўлди

ДУНЁ 01.07.2017, 11:09
​Филлар оиласини электр токи уриши оқибатида ҳалок бўлди

Ҳиндистонда қаҳва плантацияси атрофини ўраб турган тўсиққа ўрнатилган электр токи филлар оиласининг ҳалок бўлишига сабаб бўлди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Воқеа Карнатака штатининг Кодагу туманида рўй берди. Ток уриши оқибатида иккита катта ва икки нафар кичкина филлар ҳалок бўлди.

Жониворлар емиш излаб, тўсиқ олдига борган. Ток уриши оқибатида филлар воқеа жойида ҳалок бўлди. Охирги пайтларда жониворларнинг бу тарзда ҳалок бўлиши табиатни муҳофаза қилувчиларни ташвишга солмоқда. Олинган маълумотларга кўра, мазкур ҳудудда худди шу тарзда икки юзга яқин фил ҳалок бўлган. Маҳаллий табиатни муҳофаза қилувчилар мазкур масалани тўсиқларни ишлаб чиқувчи Chamundeshwari Electricity Corporation Ltd компанияси билан муҳокама қилишни режалаштирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1