1989 йилда асос солинган афсонавий “Болалар” гуруҳи асосчиси ва яккахони Тоҳир Содиқов бугун, 1 июль куни туғилган кунини нишонламоқда.
“Керак эмас”, “Эсингдами”, “Сен айтардинг”, “Ёз алвидо” каби қўшиқлари билан миллионлаб қалбларга кириб борган хонанда 43 ёшни қаршилади.
“Болалар” ўзбек шоу-бизнеси тарихидаги энг омадли гуруҳлардан бири сифатида эътироф этилади.
Гуруҳнинг “Керак эмас” қўшиғи 2001 йилнинг “Энг яхши қўшиғи” деб эътироф этилган бўлса, 2002 йилда мазкур гуруҳ “Йилнинг энг яхши гуруҳи” номинациясида “Tarona” мукофотини қўлга киритган.
“Darakchi.uz” жамоаси номидан Тоҳир Содиқовни туғилган куни билан муборакбод этамиз!