АсосийDunyo

​Диего Марадона Россия фуқаролигини олишни режалаштирди

'​Диего Марадона Россия фуқаролигини олишни режалаштирди'ning rasmi

Афсонавий Аргентина футболчиси Диего Армандо Марадона Россияга қилган ташрифи чоғида Россия фуқароси бўлиш нияти борлигини маълум қилди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Марадона “Россия футболни севади” ҳаракати доирасидаги ташрифида Москва ва Санкт-Петербургда бўлди, шу билан бирга Германия ва Чили (1:0) куч синашган конфедерация Кубоги финалида иштирок этди.

Диего Марадона Россия федерацияси президенти Владимир Путиндан ҳайратдалигини билдириб, у билан 2018 йилнинг ёзида ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати олдидан учрашиш нияти борлигини, футбол бўйича Россия терма жамоаси мураббийи бўлиш орзусини маълум қилди.

Бошқа янгиликлар