Мексиканинг Уэуэтлан-эль-Гранде муниципалитетида босқинчилар ҳужуми оқибатида 9 киши, шу жумладан полиция бошлиғи ҳам ҳалок бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Ҳукуматнинг маълумот беришича, душанба куни кечаси босқинчилар одамларнинг уйига бостириб кириб, уларни ўлдирган. Уэуэтлан полицияси бошлиғи ҳам шу тарзда уйининг олдида отиб ўлдирилган.
Босқинчилар беш кишини ўзлари билан олиб кетган, орадан бир неча соат ўтгач, яқин орада жойлашган қишлоқдан уларнинг ёқиб юборилган жасадлари топилган. Баъзи бир маълумотларга кўра, ўлдирилган одамлар ўғирланган ёқилғи савдоси билан шуғулланган. Бошқа манбаларнинг маълумотига кўра эса, ўлдирилган одамлар маҳаллий босқинчиларга улуш бермаганликлари учун шу тарзда ваҳшийларча жазоланган.