Франция полицияси Тулуза шаҳридаги қуролли ҳужумни тергов қилмоқда, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
Ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди. Яраланган икки кишининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.
Дастлаки маълумотларга кўра, мотоцикл ва скутер минган икки киши оломонга қарши ўқ узиб, воқеа жойидан яширинган. Полиция мазкур воқеага изоҳ бермади. Журналистларнинг “Бу террорчиликми ёки маҳаллий жиноий тўдаларнинг жанжалими?”, деган саволларига полиция тергов энди бошланганлигини маълум қилди. Воқеа жойи полициячилар томонидан ўраб олинди.